Вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган, 2018 йилда вилоят деҳқон бозорларида етишмайдиган тарозиларни ўрнини қоплаш ва янги замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш бўйича режа-жадвалга асосан, “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази”- давлат корхонаси ҳамда “Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда “Асака дехқон бозори” МЧЖ савдо мажмуасида янги замонавий электрон тарозилар харид қилиниб, фойдаланишга топширилди. Савдо расталарини ушбу замонавий электрон тарозилар таъминланиши, ҳалқимизнинг савдо маданиятини ошишига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига омил бўлади.
Ахборот хизмати