Республикамизда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уни экспорт қилиш мамлакатимизнинг иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Ҳозирда ҳукуматимиз томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар бунинг яққол мисолидир. Шу ўринда маҳсулотларни эхспорт қилишда халқаро бозор талабларини ўрганиш, халқаро стандарт ва меъёрларни республикада жорий қилиш ҳамда импортёр давлатларининг талабларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилнинг 24 апрел куни Корея Технология ва Стандартлар агентлиги қошидаги, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот Институтининг бир гуруҳ мутахассислари «Ўзстандарт» агентлигига амалий ташриф билан келган эдилар.
Агентликнинг халқаро муносабатлар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот институтнинг бошқарув ва режалаштириш бўлими бош менеджери Можин Юн, Ташқи савдо бизнес бўлими бошлиқлари Хьюшин Юн ва Анжин Ли, Атроф мухитни бошқарув сохасидаги эксперти Бумжин Чойлар билан учрашувда «Ўзстандарт» агентлиги ва Жанубий Корея хамкорлари ўртасида мувофиқликни бахолаш сохасида замонавий кўшма лаборатория ташкил этиш ва текстил махсулотлари синови хамда сертификатлаштириш соха йўналишида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни Жанубий Корея Республикасида малакасини ошириш бўйича хамкорлик ишларини амалга ошириш келишиб олинган эди.
Шу мақсадда «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Республикамизда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи илғор корхоналарнинг ходимларидан ташкил топган мутахассислар жорий йилнинг 20 августидан 25 августгача бўлган кунларда Корея Республикасининг Сеул шаҳрида жойлашган КАТРИ институти қошидаги синов лабораториялар фаолияти, Кореянинг соҳага оид қонунчилиги, Оеко-Тех Стандарт-100 стандартини талаблари ва сертификатлаштириш тизими билан яқиндан танишиш мақсадида ҳизмат сафарида бўлдилар.
Хизмат сафари давомида енгил саноат махсулотларини халкаро стандартлар талаблари асосида синов ўтказиш хам амалий, хам назарий ўрганилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда КАТРИ рахбарияти билан қўшма лаборатория очиш мухокама килинди ва улар тарафидан кизикиш билдирилди.
Енгил саноат махсулотларини хавфсизлик курсаткичларини хроматограф ва спектрофотометрда аниклаш, хамда юкоридаги жихозларнинг ишлаш принциплари тулик тушунтирилди.
Олиб борилган музокаралар чоғида айни пайтдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди.
Музокаралар дўстона ва ишчанлик рухида ўтди.
«Ўзстандарт» агентлиги делегацияси Корея Технология ва Стандартлар агентлиги қошидаги, Корея Кийим Кечак Синови ва Тадкикот Институти рахбариятига кўрсатилган илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорчилик билдирди.
Ахборот хизмати