“СОЛИҚ ИНФО” газетасининг 2016 йил 16 июндаги 24-чи сонида “Ўзстандарт” текширувига қандай тайёргарлик кўриш керак” мақоласи чоп этилди. Мақола “Текширувга қандай тайёргарлик кўриш керак” мавзусига оид нашрлар давоми ҳисобланиб, ўқувчиларга “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг стандартлаштириш ва метрология ҳудудий бошқармалари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик субъектлари текширувини баъзи бир аспектлари билан танишиб чиқишни таклиф қилади. Мақолада “Ўзстандарт” агентлиги расмий сайтиинг “Давлат назорати” бўлимида келтирилган маълумотлар умумлаштирилган ва текширувларни ўтказиш тартиби, текширувлар предмети ва текширувларнинг қонуний асослари саволлари бўйича тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар, шунингдек камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларига, “Ўзстандарт” агентлигининг бўлинмаларига шахсий мурожаат қилиш каби, расмий веб-сайтда кўрсатиладиган хизматлар ва чоп этилган ахборот материаллариорқали ҳам амалий ёрдам кўрсатиш саволларига эътибор қаратилган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан газетанинг юқорида кўрсатилган сонида танишиб чиқиш мумкин.
Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитлаш, сифатни бошқариш тизимлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа барча саволлар бўйича батафсил маълумотларни “Ўзстандарт” агентлигининг расмий сайтида тегишли бўлимларда олиш мумкин (www.standart.uz).