«Ахборот-маълумот маркази» Давлат корхонаси Меъёрий хужжатларнинг экспертиза қилиш бўлими томонидан 2018 йилнинг ўтган давр мобайнида 816 та экспертиза хулосаси берилди. 757 та меъёрий хужжатлар рўйхатга олиниб “Ўзстандарт” агентлигининг стандартлаштириш бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
“Ўзстандарт” агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш сохасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидаги бир қанча ташкилотнинг стандртлари (Ts) ўрганилди ва Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартларини (O’zDSt) ишлаб чиқиши режалаштирилди. Натижада 1102 та ташкилотнинг стандартлари ўрнига 24 та ягона талабларни белгиловчи ва халқаро стандартлар билан уйғунлашуви асосида давлат стандартлари ишлаб чиқилиши белгиланди (масалан: қоврулган писта, ёнғоқва нўхотлар маҳсулоти учун 75 та ташкилотнинг стандарти ўрнига 1 та Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти, санитария – гигеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз буюмлари маҳсулоти учун 82 та ташкилотнинг стандарти ўрнига 1 та Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти ишлаб чиқилмоқда).
Ҳозирги кунда режа асосида 13 та давлат стандартлари ишлаб чиқилди ва тегишли вазирликларга келишиш учун юборилди. Шунингдек режа асосидаги 11 та давлат стандарти халқаро стандартлар талаблари асосида лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Ахборот хизмати