“Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси, шунингдек “Республика ССМ” Давлат корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мутахасислари делегацияси CATARC (China Automotive Technology & Research Center Co. Ltd.) компаниясида электромагнит мос келувчанлик бўйича ўз малакаларини оширди.
Ўқиш-семинар Хитой халқ республикасининг CATARC компанияси ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида имзоланган Меморандум доирасида 2018 йил 7 августдан 15 августгача Тяньзинь шаҳрида ўтказилди.
Делегация иштирокчилари амалиёт даврида “Хитой автомобил техникасини тадқиқ қилиш маркази” МЧЖ (CATARC) мутахасислари билан биргаликда автотранспорт воситаларини электромагнит мос келувчанликка синаш бўйича давлатлараро стандартларни ўрганиб, таҳлил қилдилар.
Курс якуни бўйича мутахасисларга CATARC “Хитой автомобил техникасини тадқиқ қилиш маркази” МЧЖ (China Automotive Technology & Research Center Co. Ltd.) негизида автотранспорт воситаларини электромагнит мос келувчанликка синаш соҳасида ўзаро тажриба алмашишда иштирок этганини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.
Ахборот хизмати