Республиканинг спорт ва таълим муассасаларини сифатли спорт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 14 июнда “Халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори қабул қилинди (кейинчалик -  қарор).

Ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган "Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.   

Ахборот хизмати