“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан Жиззах Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Жиззах Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида “Коррупци тараққиётимиз кушандаси” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Учрашувни Жиззах Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи в.б Н.Бадалов кириш сўзи билан очиб, «2017-2018-йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури» ижросини таъминлаш Чора-тадбирлари режасига асосан суд, прокуратура, ички ишлар идоралари ҳамда савдо-саноат палатаси вакиллари билан ҳамкорликда агентлик тизимидаги корхона – ташкилотлар ходимлари билан, коррупцияга қарши курашиш, бу борада қонунчилик нормалари талаблари, одоб-аҳлоқ қоидалари ҳақидаги давра суҳбатлари ўтказиш ва бу давра суҳбатининг аҳамияти катта эканлигига эътибор қаратди.
Шундан сўнг, “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг матбуот котиби А.Расулов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш бугунги семинарнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад, ходимлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, Давлатимиз томонидан чиқарилаётган Қонунларга амал қилиш, мижозлар билан ишлаётганда уларга тўғри муносабатда бўлиш, мижозларни қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тўғри тушунтириб ишлаш вазифаларига эътиборли бўлишга чақирди.
Давра сухбатига “Ўзстандарт” агентлиги Республика ССМ-ДК етакчи мутахассис Н.Мухитов, Жиззах шаҳар прокуратураси Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи ўринбосари А.Жабборов, Жиноят ишлари бўйича суди Ш.Худоёров, Савдо-саноат палатасидан М.Маджоновлар таклиф этилди.
Семинар давомида сўзга чиққанлар коррупция сўзининг маъно-мазмуни ва унинг келтириб чиқарадиган омиллари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлида ғов бўладиган коррупция, таъмагирлик ва порахўрлик иллатларига қарши кескин чора кўрмаса кўзлаган тараққиётга эриша олмайди.
Мамлакатимизда сўнгги икки йил давомида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бевосита тараққиётимизга соя солаётган иллатларга қарши муросасиз кураш олиб борилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Жиззах Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати кўпчиликда яхши таъсурот қолдирди.
Учрашув сўнггида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шунингдек, семинар тавфсилотлари маҳаллий ва марказий ОАВ лари орқали кенг тарғиб этилди.
Ахборот хизмати