Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт сохасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йил 6 июндаги 204-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, тизим ташкилотлари ходимларига “спорт соғлом турмуш тарзи” шиорини тарғиб этиш мақсадида жорий 2018 йилнинг 10 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шахрида “Сирдарё ССМ” ДК, “Андижон ССМ” ДК, “Фарғона ССМ” ДК, “Наманган ССМ” ДК, “Олмалик ССМ” ДК ва “Бекобод ССМ” ДК жамоалари ўртасида чорак финал босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.
“Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси мезбонлик қилган чорак финал ўйинларида спортнинг минифутбол, стол тенниси, 100 метрга югуриш, шахмат ва шашка турлари бўйича чорак финал мусобақалари ғолиблари аниқланди.
Гулистон шахрининг “Алпомиш” спорт мажмуасида ўтказилган спорт ўйинларида “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси жамоаси, спорт ўйинларининг минифутбол ва шашка турларида ярим финал босқичига чиқишди.
Мехмон жамоалардан “Андижон ССМ” ДК жамоаси спорт ўйинларинг стол тенниси турида, “Олмалиқ ССМ” ДК жамоаси шахмат турида, “Фарғона ССМ” ДК жамоаси эса арқон тортиш ва 100 метрга югуриш турларида ярим финал босқичи йўлланмаларига эга чиқишди.
Ахборот хизмати