Ривожланиш ва тараққиёт йўлини танлаган ҳар қандай давлат энг аввало  бошқарув тизимида таъмагирлик, порахўрлик ва коррупцияни келтириб чиқарадиган омилларга қарши кураш олиб бориши табиий.

Жаҳон иқтисодчиларининг таҳлилларига суянадиган бўлсак, қаердаки таниш-билишчилик, таъмагирлик ва уюшган коррупцион ҳолатлар илдиз отган бўлса, ўша ерда ҳеч қачон ривожланиш ҳақида мутлоқо гап-сўз бўлиши мумкин эмас дейилади.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти маълумотларига кўра, жаҳонда йиллик пора сифатида берилаётган маблағнинг миқдори 1 триллион деб баҳоланмоқда.

Ёки бўлмаса, бошқа бир манбаада таъкидланадики, сайёрамизнинг деярли ҳар тўртинчи фуқароси давлат хизматларига мурожаат қилганларида пора беришга мажбур бўлмоқдалар.

Юқоридаги рақамларнинг кўламидан ҳам билса бўладики, коррупция тараққиётнинг ашаддий кушандаси десак хато бўлмайди.

“Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам ходимлар иштирокида таъмагирлик, коррупцияни олдини олишга бағишланган бир қатор учрашувлар ва семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Агентлик томонидан ташкил этилган навбатдаги учрашувнинг мавзуси ҳам “Коррупция тараққиётимиз кушандаси” деб номланди.

Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Шукуров кириш сўзи билан очиб, кун тартибига қўйилган мавзунинг ўта долзарб эканлиги, Агентлик тизимидаги барча масъул раҳбарлар, бошқарма ва бўлим бошиқлари  ҳар битта ходим билан кунлик, ҳафталик режа ишлаб чиқиб, уларга таъмагирлик ва порахўрликнинг салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунтиришлар бериб боришларига алоҳида эътибор қаратди.

Танқидий, таҳлилий руҳда ташкил этилган учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий метрология институти директори А.Даминов, Ахборот маълумот маркази директори А.Мустафоев ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Зокировлар сўз олиб, коррупция иллатини келтириб чиқарадиган омилларни аниқлаш ва унга барҳам бериш ҳамда ходимлар ўртасида мазкур иллатнинг йўқотиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

 

Ахборот хизмати