Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли “2017-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда энергиясамарадорликни ошириш, қайта тикланувчи энергетика соҳасини ривожлантириш чоралари дастури тўғрисида”ги Қарори иловасидаги чора-тадбирлар режасини 27-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “Энерготажамкор маҳсулотлар ва технологиялар рўйҳатини тузиш уларни сертификатлаш ва Мажбурий Энергомаркировка тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
Лойиҳада қуйидагилар кўзда тутилган:
- сертификатлаштирилиши мажбурий бўлган энергосамарадорлик техник кўрсаткичларини ва синфини аниқловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган, импорт қилинадиган ва сотиладиган энерготежамкор маҳсулотлар (ускуналар, товарлар) рўйхати тасдиқланиши;
- энерготежовчи маҳсулотларни энергомаркировка қилиш ва ҳарид қилиш бўйича энергия самарадорлик синфига бўлган талабларни белгиловчи стандартлаштириш норматив ҳужжатларнинг “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ билан мажбурий келишилиши;
- техник ҳужжатларида, ёрлиғида ва маркировкасида энергия самарадорлик синфига шунингдек, “G”, “F” ва “E” энергосамарадорлик синфига мансублиги кўрсатилмаган маиший электр анжомларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинишини босқичма-босқичма таъқиқланиши;
- энерготежамкор маҳсулотларнинг давлат ва хўжалик бошқармалари томонидан харид қилиниши бўйича давлат буюртмаларининг шакллантирилиши ҳақидаги тартибнинг ишлаб чиқилиши.
Ахборот хизмати