“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 17-июндаги МТР-6 сонли қарори билан «Сирланган пўлат хўжалик идиш-товоқлар хавфсизлиги» тўғрисидаги махсус техник регламент (кейинчалик Техник регламент) тасдиқланди.
Техник регламент, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага ва экспортга чиқариладиган, аввал фойдаланишда бўлмаган (янги), овқат пишириш, сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, стол тузаш, санитар-гигиеник ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун мўлжаллангансирланган пўлат хўжалик идиш-товоқларига талабларни ўрнатади.
Техник регламентнинг талаблари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва ўзининг фаолиятини ишлаб чиқариш ва кўрсатилган маҳсулотларни қўллаш соҳасида амалга оширувчи бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.
Техник регламент, расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтганидан сўнг амалга киритилади.
Техник реглментнинг матни билан бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” – “Техник регламентлар” бўлимида танишиб чиқиш мумкин.
Ахборот хизмати