Жорий йилнинг 7 август куни, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар хурматли Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратишга қаратилган, мамлакатимиз ва ундаги фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги манфаатларини таъминлашга доир бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Йиғилишда “Ислом давлатларининг стандартлари ва метрология институти Устави ва Тартиб қоидаларини (Истамбул, 1999 йил 7 ноябр, 2017 йил 7 май холатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги ҚЛ-386-сонли Ўзбекистон Республикаси қонун лойихаси хам кўриб чиқилди ва қонун лойиҳасини биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди.
Таъкидланганидек, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш хажми, хоссатан Ислом Хамкорлик Ташкилоти (ИХТ) давлатларига экспорт қилиш хажми ўсиб бораётганлиги, ИХТ давлатларида махсулотларимизга бўлган ишончни ошириш мақсадида Ислом давлатларининг стандартлари ва метрология институти (SMIIC) га тўлақонли аъзо бўлиши мақсадга мувофиқ саналади.
SMIIC ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш қуйидаги имкониятларни яратади:
- SMIIC стандартларини қабул қилиш,
- янги SMIIC стандартларини қабул қилиш, аккредитация ва сертификатлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш, овоз бериш орқали мувофиқликни бахолаш натижаларини тан олиш, Ўзбекистон манфаатларини олға суриш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш,
- "Ҳалол" маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни жорий этиш, сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш,
- стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги SMIIC давлатига аъзо давлатлар мутахассислари билан тажриба ва фикр алмашиш.
Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги масъул ходимлари хам иштирок этдилар.
Ахборот хизмати