2018 йил 7 август куни «Ўзстандарт» агентлигида Германиянинг «ATLAS International AG» бош директор Артур Конрад, «Jenoptik Robot GmbH» компанияси стратегик бизнез бошқарувчиси Ральф Шмит ва Европа минтақаси бўйича бош директор Питер Штайнерлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: «ATLAS International AG» ва «Jenoptik Robot GmbH» компаниялари йўл харакати хавфсизлиги, транспорт воситаларини белгиларини қайд қилиш, хужжатларни қалбакилаштиришни юқори даражада олдини олиш, картодромларни лойихасини ишлаб чиқиш ва қуриш, техник назорат соҳасида технологияларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Ушбу учрашувда «ATLAS International AG» ва «Jenoptik Robot GmbH» компаниясининг фаолияти тўғрисида, хусусан қоида ва стандартларга амал қилиш, хавфларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва барқарор ривожланишга кўмаклашишнинг инновацион ечимлари тўғрисида ахборот тақдим этилди, шунингдек тақдимот ўтказилди.
Ўз навбатида «ЎзММИ» ДК ва «РССМ» ДК ходимлари метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма ўлчаш (калибрлаш) ва синаш лабораторияларини яратиш учун истиқболли лойиҳалар тўғрисида презентация кўринишида ахборот тақдим этишди.
Учрашув борасида «ATLAS International AG» ва «Jenoptik Robot GmbH» компанияларининг вакиллари томонлар ўртасидаги ҳамкорликни, шу жумладан техник ҳамкорлик ва техник воситаларнинг электр магнит мос келувчанлиги параметрларини ўлчаш/синаш бўйича қўшма лаборатория яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Кўрсатилган лойиҳалар доирасида «ЎзММИ» ДК ва «РССМ» ДК негизида лаборатория яратилиши, замонавий ўлчаш ва синаш ускуналари билан жиҳозланиши, мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқитиш (стажировка), илмий семинарларда иштирок этиш, шунингдек халқаро талабларга асосан СЕ маркировкасини қўллаш бўйича биргаликда ишлар бажарилиши кўзда тутилган.
Жаноб Артур Конрад ва Ральф Шмит «ATLAS International AG», «Jenoptik Robot GmbH» ва «Ўзстандарт» агентлиги ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатишга ва барча фаолият йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
Ахборот хизмати