Жорий йилнинг 3 август куни “Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Ж.Шукуров “HeNan WanBang Selected Supply Chain Management Co,,LTD” компанияси хамда Хитой Мувофикликни бахолаш бўйича миллий аккредитациялаш хизмати вакили (CNAS) Чен Жиан Хуан рахбарлигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.
Хеч кимга сир эмас, йилдан-йилга Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги хамкорлик алоқаларини янада ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 май куни Хитой Халқ Республикасига ташриф буюриши кучли туртки берди.
Тадбирда “Ўзстандарт” агентлигида хам соха йўналишларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси, савдо-иқтисодий масалалар бўйича канцелярияси билан халкаро хамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги ва жорий йилда “Бир минтака Бир Макон” дастури асосида “Ўзстандарт” агентлигининг 100 га яқин ходимлари Хитой Халқ Республикасида малакасини оширилганлиги қайд этилди.
“HeNan WanBang Selected Supply Chain Management” Co. LTD компанияси ҳамда Хитой Мувофикликни бахолаш бўйича миллий аккредитациялаш хизмати вакили (CNAS) Чен Жиан Хуан хам Ўзбекистонга катта ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга келганлиги, шу мақсадда Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази билан Бухоро вилоятида хамкорликда фаолият олиб борувчи қўшма корхона ташкил этиш, “Бухоро Агро экспорт” эркин иктисодий зонасида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шу ернинг ўзида тўлиқ лаборатория синовларидан, сертификатлаштириш ҳамда Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилиш, халқаро стандартларга жавоб бера оладиган ва юқори аниқликда ишлайдиган янги лаборатория ускуналарини келтириш хақида фикрлашди.
Шунингдек, учрашув чоғида стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни бахолаш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, ички бозорни сифатсиз махсулотлардан химоя қилиш, ахборот технология сохаларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш, хорижий тажриба ошириш, қўшма корхона юзасидан хамкорликни янада ривожлантириш ва сифат жихатдан янги босқичга кўтариш келишиб олинди.
Учрашув сўнгида “HeNan WanBang Selected Supply Chain Management Co. LTD” компанияси хамда Хитой Мувофикликни бахолаш бўйича миллий аккредитациялаш хизмати вакили (CNAS) Чен Жиан Хуан “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этди ва ўз навбатада келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.
Тадбирда Бухоро вилояти Пешку туман хокими А.Назаров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили А.Жуманов, “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиқлари ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.