Жорий йилнинг 1-2 август кунлари “Республика ССМ” ДК қошидаги Синов лабораториялари мажмуасининг Электротехника маҳсулотларини синаш лабораторияси ва озиқ-овқат маҳсулотлари синовини ўтказиш бўйича кимё-биология лабораторияси, халқаро “TURKAK” аккредитаcия идораси томонидан TS EN ISO 17025-2012 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар” бўйича инспекция назорати муваффақиятли ўтказилди.
Шу билан биргаликда Синов лабораториялари мажмуасининг, Электротехника маҳсулотларини синаш лабораторияси аккредитация доираси – маиший электротехника маҳсулотларини синаш бўйича кенгайтирилди.
Тасдиқланган режага асосан, лаборатория мутаҳассислари томонидан, ташриф буюрган экспертлар Учар Юнус, Афйон Осман ва Демир Сафие иштирокида ҳалқаро меъёрий ҳужжатнинг синов методлари асосида синовлар ўтказилди.
“TURKAK” аккредитация идораси Европа ташкилоти аккредитация (ЕА) га, Ҳалқаро аккредитация форуми (IAF) ва Аккредитация лабораториялари назорати инспекция ташкилоти идоралари (ILAC), ҳамда Ўзаро битим ва ҳамкорлик (MLA) га аъзодир. Бу эса ўз навбатида “Республика ССМ” ДК қошидаги синов лабораториялари мустақиллиги ва ҳолислигини таъминлаб, расмийлаштирилаётган синов баёномалари натижалари нафақат ички бозорларда балки жаҳон бозорларида тан олиниши имконини беради.
Ахборот хизмати