«Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра, навбатдаги сайёр қабул учрашуви жорий йилнинг 16 июн куни “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонаси биносининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулни Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари С. Раҳмоналиев кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда Республикамизда кичик бизнес вакиллари фаолиятига берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталди.
Шундан сўнг “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори М. Азимов сўзга чиқиб, стандартлаштириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва метрология тизимларида олиб борилаётган ишлар, амалдаги қонунлар ва қўлланилаётган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти хусусида гапириб берди.
Йигъилишда ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари, кичик бизнес субектлари ва фуқаролар иштирок этиб, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларига оид ўзларининг қизиқтирган барча саволларига қониқарли жавоблар олдилар.