Бухоро синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан ташкил этилган маърифий учрашувга вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов таклиф этилди.
Учрашувни Синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мухторов кириш сўзи билан очиб, ходимларга белгиланган мавзунинг долзарблиги ва таклиф этилган меҳмон билан таништирди.
Маърифий учрашувда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахматов батавфсил маълумот берди.
Дарҳақиқат, Виждон эркинлиги замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар туради.
Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоятда муҳимдир.
Инсоннинг, шахснинг қадр – қимматининг устивор қадрият сифатида эътироф этувчи ҳозирги дунёда, мазкур зиддият (диний дунёқараш билан дунёвий фикр ўртасидаги зиддият) инсоннинг эркин фикрлаш, хоҳлаган динга эътиқод қилиш эркига ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик эркига бўлган ҳуқуқини тан олишга айланади.
Мустақиллик ижтимоий хаётнинг барча сохаларида, жумладан, маънавий хаётдаги янгиланиш жараёнини, туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди: собиқ совет тизимининг динга атеистик хужумкорлик сиёсатига бархам берилди, виждон эркинлиги, қонун оркали кафолатланди.
Сиёсий мустақилликка эришган барча ёш давлатда юз бергани каби бизнинг мамлакатда хам таълим йуналиши мазмун мохиятининг ўзгариши, давлат тили, анъаналар, миллий ва маънавиятга эътиборнинг ортиши, буларнинг хаммаси, диний омил ахамиятга давлатнинг муносабатини кўрсатади.
1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияга мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини узгартириш эркинлиги, ўз дини ёки эътиқодига ўзича шунингдек бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини иборатқилишида ва диний маросимларда якка тартибда ва одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.
Бундан ташқари бу масалага яна бир мураккаб ҳодисани турли дунёқараш, эътиқодга бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланганлигини ҳам назарда тутади.
Учрашув қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.
Ахборот хизмати