Бирлашган Миллатлар ташкилоти ҳар доим порахўрлик - ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига путур етказадиган жиноят эканлигини эслатиб туради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирда бирор-бир мамлакат коррупциядан холи эмас. БМТ нинг Ахборот маркази маълумотларига кўра, коррупция билан боғлиқ ҳолатлар сабаб жаҳон иқтисодиёти айни пайтда 2,6 триллион сўм йўқотмоқда.

Албатта бундай рақамлар вақт ўтиши билан ўзгариб туриши мумкин. Аммо бир ҳақиқат бор, бу ҳам бўлса юртимизда таъмагирлик, порахўрлик иллатларига қарши ҳар қанча кураш олиб борилмасин, афсуски бундай қабиҳ жиноятларнинг сони камаймаётгани ҳар биримизни ташвишга солади.

Ачинарли томони шундаки, коррупция, таъмагирлик билан боғлиқ жинояларни айрим раҳбарлар била-туриб содир этаётгани юртига, ватанга ва ўз халқига нисбатан амалга ошираётган хиёнатдан бошқа нарса эмас.

Муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатлари, халқимизни ҳаётдан рози қилиш ва давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак деган тамойиллари замирида ҳам ҳар битта раҳбарнинг ўз ишига масъулият билан ёндошиши кўзда тутилган десак хато бўлмайди.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жойларда тизимли ташкил этилаётган “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида ўтказилаётган амалий семинарлари тизим ходимлари орасида юқоридаги каби муоаммоларни олдини олишга қаратилган десак хато бўлмайди.

Навбатдаги семинар Қашқадарё Синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилди.

Семинар ишида “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, “Республика Синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси етакчи мутахасисси Н.Мухитов,ва юрисконсульт Э.Рахмонов, Қашқадарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Д.Ризаев, Қашқадарё Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори У.Амирқулов,ҳамда    вилоят  прокуратураси  бўлим прокурори Ф.Султонов, жиноят ишлари бўйича вилоят  суди, судьянинг катта ёрдамчиси М.Очилова, вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тезкор вакили Д.Бекмуродов,Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Пўлатовлар иштирок этдилар.

Йиғилишда мамлакатимизда  коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилганлиги, бу борада 2017 йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Президентимизнинг 2017 йил 2-февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинарга таклиф қилинган меҳмонлар сўзга чиқиб мавзу юзасидан ўзларининг мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар. Эътиборли томони шундаки, учрашув давомида коррупция жиноялари содир этилишини олдини олиш ва юртдошларимизни салбий ҳолатларга тушиб қолмасликлари акс эттирилган видеороликлари ҳам намойиш этилди.

Семинар қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Ахборот хизмати