Тошкент шаҳари дехқон бозорларида 2330 дона тарозиларга эҳтиёж мавжуд ва ачинарли томони 998 дона электрон тарозилар “Ўзстандарт” кўригидан ўтказилмасдан ишлатилмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги аввал ҳам деҳқон бозорларида ишлатилаётган тош ва тарозиларнинг ҳолати талабга жавоб бермаслиги ва бу жараён истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани ҳақида бир неча бор бонг ўрган.
Ҳозирги кунда деҳқон бозорларда жами 2901 дона тарозилардан фойдаланилмокда (шундан 1903 дона дехқон бозорлари ҳисобидаги ва 998 дона сотувчиларнинг хусусий тарозилари). Етишмайдиган тарозилар сони 2330 донани ташкил этмокда.
«Ўзстандарт» агентлигининг ташаббуси ва икки томонлама режага асосан, пойтахтимиз ҳудудидаги 13 та бозорларни 964 дона замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш белгиланган бўлсада, минг афсуски ҳозирги кунгача 550 дона харид қилинганлиги ёки режа бор йўғи 57 фоизга бажарилганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
Муаммо муаммони келтириб чиқаради деганларидек, Тошкент шаҳри деҳкон бозорларлари маъмурияти сотувчиларни тарозилар билан таъминлаб бермагани оқибатида улар давлат қиёслаш кўригидан ўтказмасдан ўзларининг шахсий тарозилардан фойдаланишларига мажбур бўлмоқдалар.
Жумладан, Авиасозлар бозорида 89 дона, Аския бозорида 33 дона, Чилонзор деҳқон бозоида 41 дона, Навруз бозорида 105 дона, Олой бозорида 29 дона, Сиргали деҳқон бозорида 87 дона, Фарход бозорида эса 237 дона, Эски жува 141 дона, Юнусобод 81 дона, Қўйлик; 123 дона, Қора-қамиш 32 дона Жами 998 дона тарозилар “Ўзстандарт” қиёсловидан ўтказилмаган.
Ахборот хизмати