“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан Хитой Халқ Республикасининг “Бир макон -Бир йўл” грант дастури, Таиланднинг Халол Илмий Маркази, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO)нинг Қозоғистонда ўтказган ўқув семинарларида иштирок этиб соха йўналишида билим ва халқаро тажриба эга бўлган мутахассислар, тренер сифатида ўз хамкасабаларига презентация намойиш этишди. Тренерларлар юқоридаги давлатларда озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги, дунёдаги озиқ-овқат, уруғчилик, қишлоқ хўжалиги сохасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш йўналишидаги инновацион ўзгаришлар ва лойихалар, Халол синов лабораториялари ва унинг афзалликлари, махсулотларни экспорт-импорт қилишдаги жахон тажрибаси билан яқиндан ўртоқлашишди. Хамкасбларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб беришди.
Ушбу тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Каримов ва агентликнинг бошқарма, тизим ташкилотлари рахбарлари ва мутахассислар хам иштирок этишди. Агентлик раҳбарияти томонидан бугунги кунда халқаро муносабатлар фаолияти такомиллашиб, соха йўналишида дунёнинг энг илғор давлатларининг грантлари ўзлаштираётганлиги, шу билан бирга Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг бугунги ҳолати, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга, юқори малакали кадрлар тайёрлаш дастурининг кейинги босқичларида ёш иқтидорли, ватанпарвар, улкан мақсадларга интилиб яшайдиган кадрларни хорижий давлатларнинг соха йўналишида магистратутра ва PhD дастурларга ўқишга юборилишини алохида таъкидлаб ўтди.
Шу мақсадда илм излаш, халол касб талаб этиш хар бир Агентлик ходимининг бурчи эканлигини айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида Германиянинг PTB дастури бўйича ўқишни муваффақиятли тамомлаган "Ўзбeкистон миллий мeтрология институти" ДК ходимларига сертификатлар тақдим этилди. “Ўзстандарт” агентлиги, халқаро муносабатлар бошқармаси томонидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимига замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида келгусида ҳам бу каби ҳамкорлик алоқалари давом эттирилади.
Ахборот хизмати