“Ўзстандарт агентлиги”  Бош директори томонидан тасдиқланган Сайёр қабул жадвалига мувофиқ 2018 йил 20-июл куни Бахмал туманидаги жисмоний ва юридик шахслар билан Сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул учрашувини Бахмал тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари Д.Умаров очиб, тадбир қатнашчилари ва унинг иштирокчиларини ва кун тартиби билан таништирди. Мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, айниқса, ушбу соҳаларни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари ва қонун ости хужжатлари қабул қилинганлиги, бу борада миллий тизимнинг хуқуқий асосларини яратиш билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салохиятини оширишга омил бўлаётганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг «Жиззах ССМ» ДК раҳбари А.Холмирзаев давом эттириб, ушбу учрашув орқали туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига Халқаро стандартлар, Codex Alimentarius, GlobalG.A.P, Халол стандартлар, Техник регламентлар тўғрисида тушунчалар берилди ҳамда аҳоли вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашиш, соҳага доир мавжуд муаммоларининг ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатиш “Сайёр қабул” нинг асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув қатнашчиларини фаолроқ бўлиб, ўзларидаги мавжуд муаммоларни очиқ-ойдин билдиришга чақирди.

Сўнгра “Ўзстандарт” агентлигининг Жиззах стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бош мутахассиси Н.Бадалов сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳалари бўйича батафсил тушунчалар ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Сайёр учрашувида Жиззах Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Йиғилиш сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.