2016 йилнинг 13-14 июнкунлари «Ўзстандарт» Агентлигининг кичик мажлислар залида «ISO/IEC 17043 стандарти. Мувофиқликни баҳолаш. Синов лабораториялар имкониятларини  синовдан ўтказиш  учун асосий талаблар» мавзусида семинар  бўлиб ўтди.

Тадбир «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида техникавий ҳамкорлик тўғрисида»ги битим доирасида Марказий Осиёда сифат инфратузилмасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» дастури доирасида ташкил этилди.

Семинарни эксперт Олаф Шнелле Вернер – электр, механик, термодинамик ва электркимёвий ўлчов қийматларини калибрлаш маркази бошқарувчи директории ва калибрлаш лабораторияси бошлиғи олиб  борди.

Семинарни ўтказишдан мақсад – иқтисодиетимизни ривожлантириш, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида турли даражадаги таққослашларни амалга ошириш борасида мутахассиларимизнинг билим ва касбий маҳоратларини ошириш.

Семинарда «Ўзстандарт» Агентлиги ва унинг таркибий бўлинмалари мутахассислари иштирок этишди.

Келажакда МХКМ ДК ва Тошкент вилоятидаги минтақавий синов марказлари орасида масса ўлчов воситаларини ўқув таққослашларини ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар таъмирлаш хизматлари ўртасида  газ ва сув ҳисоблагичларини текширувчи созламаларни таққослашишларини олиб бориш режалаштирилган.

Ахборот хизмати