Рақобатбардош ишлаб чиқаришни кучайтиришга, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга, қаратилган божхона-тариф жиҳатдан тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантириш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги "Ташқи иқтисодий фаолиятни ва божхона-тариф тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-3818-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий принциплари белгиланди.
Шу билан бир қаторда, 2018 йил 1 сентябрдан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш ҳамда товарларнинг “эркин муомалага чиқариш (импорт)” режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслиги белгиланди.
Бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун галдаги қулай шарт-шароитлар яратилганлигини исботидир.
Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига бугунги кунда қуйидаги 37 та давлатлар аъзо хисобланади.
Ахборот хизмати