“Ўзстандарт” агентлигининг марказий аппарати бўлинмалари ҳамда Тошкент вилояти ва  Пойтахт ҳудудида жойлашган тизим ташкилотлари ходимларига ноқонуний текширишларга нималар кириш ҳамда бунинг оқибатида ходимларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши юзасидан давра суҳбатида  атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Шу ўринда ноқонуний текширишнинг ўзи нима деган саволга жавоб берсак. Жумладан, махсус ваколатли орган билан келишилмаган ҳолда ўтказилган текширишни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда белгиланган текширишнинг мақсади, муддати доирасидан четга чиққан ҳолда, ҳамда буйруқда исми шарифи кўрсатилмаган мансабдор ходим томонидан ўтказилган ва текшириш ўтказиш ҳуқуқиги эга бўлмаган мансабдор ходим томонидан ўтказилган текширишлар ноқонуний ҳисобланади.

 Давра суҳбатида “Ўзстандарт” агентлигининг Стандартлаштириш, давлат назоратини мувофиқлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи Ҳ. Қосимов ва юристконсульт Р. Шароповлар иштирок этиб  мавзуга  оид  бўлган кўплаб  маълумотларни бердилар. 

Ахборот хизмати