“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 31 майдаги 05-765 сонли қарори билан 2016 йил 1 июндан  O’z DSt 3084:2016 “Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари. Атамалар ва таърифлар” Давлат стандарти жорий этилди.

Ушбу стандарт органик қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, сув экотизимлари манбааларидан ишлаб чиқариладиган органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳусусиятлари ва таркибини, ундан қайта ишланган маҳсулотлар ва органик ишлаб чиқаришга жавоб берадиган талаблар доирасидаги атамалар ва таърифларни белгилайди.

Стандартни олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot - ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Фаробий кўч., ЗЗЗА, тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.

Ахборот хизмати​