“Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида Коррупцияга қарши курашиш мавзусида умумий йиғилиш ўтказилди.
Марказ ходимлари томонидан мижозларга хизмат кўрсатишда порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида тушунчалар бериш мақсадида Республика Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси А.А. Муртазаев таклиф этилди.
“Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори А. Абдуллаев йиғилишни кириш сўзи билан очиб берди.
А. Абдуллаев кун тартибидаги биринчи масалани ўз маърузаси билан ходимларга ёритиб бериш учун йиғилишга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси А.А. Муртазаевга сўз бериди.
А. Муртазаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонунининг мақсади, вазифалари, қонунда белгилаб ўтилган асосий тушунчалар тўғрисида гапириб, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёритиб берди.
Ахборот хизмати