“Ўзстандарт” агентлигининг 2018 йил 9 февралдаги 4-сонли йиғилиши баёнининг 14-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан қўшма корхона ташкил этиш ва инвестиция жалб этиш бўйича Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳри “Нижний Новгород техник ташхис, экспертиза ва сертификатлаштириш маркази” маъсулияти чекланган жамияти бош директори Капустин Константин Сергеевич (“Нижний Новгород техник ташхис, экспертиза ва сертификатлаштириш маркази” билан ҳамкорликда ишлаш бўйича музокораларни бошлаб юборди.
Ушбу корхона Россия Федерациясида 25 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, унинг хизмат доирасига қуйидаги ишлар қамраб олинган:
- турли жихозларнинг техник холатини бахолаш сохасида, шунингдек, 5 йилдан ортик Божхона иттифоки худудида муомалага чикарилган махсулотларни синаш ва сертификатлаштириш;
- бундан ташкари, 1995 йилдан буён путур еткизмайдиган синов усуллари сохасида мутахассисларни тайёрлаш ва аттестациядан утказиш органи сифатида аккредитланган, саноат хавфсизлиги экспертизаси;
- “Нижний Новгород техник ташхис, экспертиза ва сертификатлаштириш маркази” МЧЖ хавфли саноат объектларида кулланиладиган техник воситаларнинг саноат хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги экспертизасини утказишга, хавфли ишлаб чикариш объектларида технологик жараёнларни амалга ошириш, бино ва иншооотларнинг саноат хавфсизлигини урганиш, хом ашё ва махсулотларни саклаш, одамлар ва юкларнинг харакатини урганиш, махалийлаштириш ва бахтсиз ходисалар окибатларини бартараф этиш сохасидаги ташкилотдир.
Жорий йилнинг 28 июн куни Бухоро шаҳрида “Нижний Новгород техник ташхис, экспертиза ва сертификатлаштириш маркази” МЧЖ Бош директори К.С.Капустин, Техник директор С.Д Демидиклар иштирокида Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича меморандиум имзоланиб, ишчи гурухи ташкил этилди ва бир ойлик муддат ичида ҚК ташкил этиш бўйича зарур бўладиган ҳужжатларни ишлаб чиқилиши келишиб олинди.
“Нижний Новгород техник ташхис, экспертиза ва сертификатлаштириш маркази” маъсулияти чекланган жамияти путур етказмайдиган синов усули ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, Божхона иттифоқи ва ЕАЭС (Евразийский экономический союз) талаблари асосида ходимларни сертификатлаштириш, ТР ТС 032/213 “Хаддан ортик босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тугрисида” ги, ТР ТС 004/2011 “Паст кучланишли ускуналар тугрисида” ги, ТР ТС 010/2011 “Машина ва ускуналар хавфсизлиги тугрисида” ги, ТР ТС 016/2011 “Газли ёкилгида ишлайдиган курулмаларнинг хавфсизлиги тугрисида” ги талабларига асосан ҳамда нефт ва кимёвий корхоналар, нефт ва газ қазиб олиш, қайта ишлаш, кимёвий хавфли ва портлаш хавфи бўлган корхоналарда техник қурилмаларни синовдан ўтказиш, деклорациялаш ва мувофиқликни тасдиқлаш йўналишлари бўйича фаолият йўлга қўйилади.
Ахборот хизмати