2018 йил 26 июн куни Фарғона вилояти Божхона бошқармаси мажлислар залида вилоятдаги йирик экспортёр корхоналар ўртасида давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Давра сухбати асосан хукуматимиз томонидан чиқарилаётган қонун ва қонун ости хужжатларда экспортёр корхоналарга имтиёзлар берилиши тўғрисида, корхоналарда рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқариш хамда экспорт қилишни йўлга қўйишда халқаро стандартларни жорий этиш, экспорт қилишда “Ўзстандарт” агентлигининг худудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлари тўғрисида бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Давлат Божхона Қўмитаси Раиси ўринбосари - Асамов Анвар Дамирович. Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи – Хабибов Рустам Изатуллаевич, Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармасидан - Саидов Абдусобир Абдурахмонович, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи - Каримов Баходир Абдусаматович, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи – Хасанов Хожибой Шамсиддинович, Фарғона вилояти ҳокимияти бош мутахассиси -Холдаров Хусанбой Мухаммаджонович, Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси валюта назорати бўлими бошлиғи - Исмоилов Улуғбек Сохибжонович, “Товар хом-ашё биржаси” АЖ Фарғона филиали директори - Қосимов Эркинхон Қахрамонхон ўғли, “Қўқон” ЭИЗ дирекцияси хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш шўъбаси бошлиғи - Маматов Сохибжон Солиевич, “Қўқон” минтақавий темир йўл узели Юк ва тижорат бўлими етакчи муҳандиси - Исломов Авазхон Иномович, Фарғона вилояти ўсимликлар карантини худудий инспекцияси ходими - Ғафуров Абдумутал Комилович, Фарғона вилояти экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ходими- Иргашев Дилмурод Зокирович, Фарғона стандартлаштириш ва метрология бошқармаси давлат инспектори етакчи мутахассиси С.Ниёзовлар иштирок этдилар.
Ахборот хизмати