Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қорори билан тасдиқланган «Сиқилган табий газда, суюлтирган нефт газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида» ги умумий техник регламентда белгиланган синов усулларини бажариш бўйича «ALJ-Samarqand» масъулияти чекланган жамияти ва «AVTO STANDART ETALON» масъулияти чекланган жамияти  синов лабораториялари ўрнатилган тартибда аккредитация қилинди.

Миллий аккредитация органининг қарорига асосан «ALJ-Samarqand» масъулияти чекланган жамияти, «AVTO STANDART ETALON» масъулияти чекланган жамияти синов лабораториялари O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007 «Cинов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар» стандартига мувофиқлиги тасдиқланди ва UZ.AMT.07.MAI.987 ва UZ.AMT.07.MAI.988-сон билан Давлат реестрида рўйхатга олинди.

Ахборот хизмати