Жорий йилнинг 25-27 июн кунлари Швецария давлатининг Женева шахрида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси ихтисослаштирилган бўлимининг 65-сессияси ва “Барқарор келажак учун қуритилган мевалар” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Жахон Согликни Саклаш (Кодекс Алиментриус) ва Hilfswerk Austria International каби хорижий ташкилотлар, АКШ, Туркия, Испания, Ўзбекистон, Киргизистон, Тожикистон, Эрон ишбилармон вакиллари ва хорижий давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари иштирок этишди.
Ушбу халкаро анжуманда UNECE ташкилотининг Economic Cooperation and Trade Division директори Ивонне Ҳигуеро, International Nut and Dried Fruit Council вакили Пино Cалcагн, Hilfswerk Austria (Тожикистон) вакили Умед Асланов, GreenerZim Ltd вакили Невилле Мчина, Safe Food Alliance вакили Жеремиаҳ Сзабо кун тадбирига оид турли мавзуларда презентация намойиш этишди.
Шу билан бирга тадбирда куритилган кокос ва банан учун тавсиялар, куритилган папая ва ковун учун стандарт лойихалари, Ўзбек вакиллари томонидан куритилган ковун учун таклиф этилган стандарт лойихалари тўлаконли тахлил этиб чиқилди ва керакли тавсиялар берилди.
Ўтказилган тадбир давомида хорижий давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари ва иштирокчилари учун Ўзбекистон, Киргизистон, Тожикистон ва АКШдан келтирилган қуруқ мевалар кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбир якунида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодиёт комиссияси куритилган мевалар бўйича ўкув семинари жорий йилнинг сентябр ойида Тошкент шахрида ўтказилиши маълум қилинди.
Ахборот хизмати