Дунё бизга, биз эса дунёга ўз бағримизни очдик.
Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган эзгу сиёсат туфайли мамлакатимизда яқин қўшничилик муносабатлари тикланиб бормоқда. Энг муҳими дунёнинг ривожланган давлатлари билан ҳар томонлама дўстлик ришталари мустаҳкамланишига эришилмоқда.
Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий соҳалари тараққиётида хорижий тажрибаларни ўрганиш ва мақбулларини амалиётда жорий этиш ижобий самара беради.
“Ўзстандарт” агентлиги ҳам сўнгги йилларда кўплаб халқаро ташкилотлар билан дўстона ва манфаатли ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларини жаҳон талабларига олиб чиқишдан иборат.
Жорий йилнинг 25-29 июн кунлари “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Давлатлараро Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кенгашнинг навбатдаги 53-сонли бўлиб ўтади.
Йиғилиш доирасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга аъзо давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича миллий органларнинг раҳбарлари қатнашадилар.
Жумладан, Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилоти (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (IEC), Польша стандартлаштириш қўмитаси (PKN), Франция Стандартлаштириш Идораси (AFNOR), Туркия Акрредитация Идораси (TURKAK), Евро-Осиё давлатлари метрологик ташкилотлари ҳамкорлигининг ҳудудий метрологик ташкилоти (СOOMET) каби халқаро, минтақавий ва хориж ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистон тарихида 1992 йилдан буён биринчи маротаба ўтказилмоқда.
Республикамиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбир ўзининг нуфузи ва долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Ахборот хизмати