Ўзбекистонимиз ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда, 2017 йил 12 май куни Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти алоҳида аҳамият касб этади.
Шу мақсадда “Ўзстандарт” агентлиги, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича канцелярияси билан стандартлаштириш, метрология ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳаларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш юзасидан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш учун яқиндан халқаро ҳамкорлик алокалари ўрнатишилди.
Жорий йилда “Бир макон, бир йўл” дастури асосида “Озик-овқат хавфсизлиги импорт-экспорт назорати”, “Импорт-экспорт қишлок хўжалиги маҳсулотларини назорати”, “Дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва текшириш технологияси” мавзуларида 100 дан ортик ходимларни Хитой Халк Республикасида малакасини ошириш режалаштирилган.
Шу кунга қадар 12 нафар ходим халкаро семинарларда иштирок этиб, ўз малакаларини оширишди, хозирги кунда 7 нафар ходим Пекин шаҳрида ташкил этилган халкаро семинарда иштирок этишмокда ва июл ойида 45 нафар ходим юқоридаги мавзу йўналишларида билим, малакалари ва тажрибаларини оширади. “Бир макон бир йўл” дастурининг ижроси амалда давом этади....