“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан соҳани ривожлантириш ҳамда тизим ходимларини,шунингдек иқтидорли ёшларни олий таълим таълим муассасалари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Ўзстандарт” агентлигининг мутахассис кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги 2017 йил 4 сентябрдаги 295к-сонли ҳамда 2017 йил 19 сентябрдаги 508-сонли буйруқлари асосида тизим ташкилотларидаги мутахассис кадрларни халқаро даражада тан олинган чет эл ўқув курсларида ҳамда СМСИТИда ташкил этилган “Ҳалол” ва ИСО 22000 халқаро стандартлари бўйича жами 85 нафар мутахассис ўқиб, ўз малакаларини оширдилар ва улардан 42 нафари халқаро эксперт-аудиторлик даражасига эга бўлди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг таклифи, шунингдек Хитой Халқ Республикаси элчисининг Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Канцелярияси ҳамда Сифат назорати ва карантини бўйича Цзянсус институтининг таклифларига асосан 2018 йил давомида жами 12 нафар мутахассислар Хитой Халқ Республикасига ўқиш ва малака ошириш учун юборилдилар.
Албатта тизимда йўлга қўйилган бундай истиқболли ҳамкорлик келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.