Жорий йилнинг 10 июн куни ”Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда қонунчиликнинг аҳамияти ва ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Б. Ниёзматов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумот берди. Ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган қўмита билан “Ўзстандарт” агнетлиги ўртасидаги амалий ҳамкорлик натижасида кўплаб давра суҳбатлари тизимли равишда ўтказиб келинаётганлиги ижобий самаралар бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ҳақиқатдан ҳам, Республикамизда истиқлол йилларида аҳоли саламатлигини асраб-авайлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари тўла таъминланганлиги, бу соҳада манфаатдор вазирлик ҳамда идора вакилларининг ҳамжиҳатликда ишлашлари, қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилинсагина кўзланган мақсадга эришилиши дўпутатлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан таъкидланди.
Шунингдек давра суҳбати ишида Республикамизда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”,ги меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги ва уларни халқаро талабларга мослаштириш мақсадида “Мувофиқликни тасдиқлаш соҳасида”ги қонунларнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ”Ўздонмасулот”АК, ”Ўзбекозиқовқатхолдинг”, ва Тошкент шаҳри Ветеринария бошқармас, Тошкент кимё-технология институтининг вакиллари иштирок этиб, ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар.
Ахборот хизмати