Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қуватлаш йили” дастури асосида белгилаб берган топшириқлари, ҳамда 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори асосида 2017-2020 йилларда“Ўзстандарт”агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбир ишлаб чиқилди.
“Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази ” ДК нинг “Ўлчов воситалари устидан давлат метрологик текшируви” бўлими томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт”агентлиги ривожлантириш режа дастурига киритилган МС-40 ускунасини харид қилди. Ушбу ускуна аҳоли ва тадбиркорларга тегишли бўлган электрон ультра товушли ва маиший газ хисоблагичларни қиёслашга мўлжалланган бўлиб, Қўқон шаҳри ва еттита атроф туманларга хизмат кўрсатади.
Бу ўз навбатида замонавий дастгоҳлар ёрдамида янги турдаги қиёслаш усулларини бажарилиши, тадбиркорларга вақт ва энергоресурсларини тежашга,ҳамда марказга қўшимча йиллик 17,5 млн.сўмлик даромад олиб келмоқда.