Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги  “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 326-сонли ва 22.12.2017 йилдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё СМБ ва Қашқадарё ССМ ДК ҳамкорлигида  2018 йил 2 июнь куни семинар ўтказилди.  

Семинарда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 21 та автомобилларга газ баллонларини ўрнатиш ва синаш шаҳобчалари вакиллари иштирок этишди. Семинар иштирокчиларига бошқарма ва марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги № 326-сонли ҳамда 22.12.2017 йилдаги № 1010-сонли қарорларининг мазмун ва моҳияти, мақсади, имкониятлари ҳақида кенг тушунча бериб ўтилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан бу каби семинарларни тез-тез ўтказиб туриш таклифи берилиб ушбу тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорличиларини билдириб ўтишди.  

Семинар иштирокчиларига Қашқадарё СМБ томонидан соҳага доир маълумотлар кўрсатилган 3 турдаги 60 дона тарқатма материаллар тарқатилди.