Маълумки ҳар бир жамиятнинг юксак тараққиётига соя соладиган бир қанча омиллар бор. Масалан, таъмагирлик, лоқайдлик, бепарволик ва жамоада носоғлом муҳитни яратиш каби салбий иллатларнинг кўпайиши жамиятни инқирозга олиб боради.
Юксак тараққиётни гуллаб турган даратхтга қиёслайдиган бўлсак, коррупция мазкур дарахтни қуритишга олиб келадиган асосий омиллардан биридир.
Шунинг учун қайсики давлат, миллат ривожланишни ҳоҳласа бундай иллатларга қарши муросасиз кураш олиб бориши керак. Муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар бир маърузаларида юртимиз бир неча йиллар тараққиётдан орқада қолганини ачиниш билан гапирдилар.
Бунинг асосий сабабларидан бири, ўтган йиллар давомида айрим юқори лавозида ўтирган раҳбарлар орасида коррупцион жиноятларни ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани билан боғлиқ десак хато бўлмайди. Бир гуруҳ порахўрлар давлатимизни ривожлантириш ўрнига унинг табиий ва бошқа бойликларини талон-тарож қилдилар.
Оддий одам фарзандини мактабгача таълим масканига олиб борса, таъмагирликка учраса, нуфузли мактабда боласини ўқитай деса яна ўша касаллик, Олий таълим тизимида ҳам бундай иллатлар томир отгани ҳеч кимга сир эмас.
Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар маълум маънода юқоридаги каби салбий иллатларга барҳам беради.Албатта бундай жараёнда тарғибот-ташвиқот ишларининг сифатли ва тизимли ташкил этиш орқали халқимизга етказилса, албатта ижобий натижалар беради.
“Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Навбатдаги Маънавият соатида Республика Бош Прокуратурасидан Худойберди Турсунбеков ва Тошкент шаҳар прокуратураси терговчиси Жўра Рашидовлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Семинар шаклида ўтказилган суҳбат жараёнида меҳмонлар ўзлари томонидан тайёрланган кўргазмали материаллар, ҳаётий мисолар тарзида мавзунинг янада қизиқарли очиб бердилар.
Учрашув сўнгида ходимлар ўзларидаги қўшимча саволларига жавоб олдилар.