2018 йил май ойининг сўнгида Radisson Blu меҳмонҳонасида GlobalG.A.P стандарти "GLOBALG.A.P. IFA VERSION 5 CAPACITY BUILDING & FARM ASSURER WORKSHOP" бўйича кансултатлар ва аудиторларни тайёрлаш учун тренинг ўтказилди. Тренинг GIZ Дастурининг «Марказий Осиёда савдо-сотиққа кўмаклашиш» дастури ёрдамида GlobalG.A.P котибияти томонидан уюштирилди.

Яхши қишлоқ хўжалик амалиётининг GlobalG.A.P стандарти мева ва сабзавотларни ривожланган мамлакатлар бозорларига экспорт қилишнинг энг асосий стандартларидан бири ҳисобланади. Бу дунёдаги фермерлар, чакана ва истеъмолчилар учун хавфсиз ва барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таъминлашга қаратилган халқаро эътироф этилган стандартдир.

Тренингда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг «Ўзстандарт» агентлиги, сертификатлаштириш органлари ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этдилар. Тренинг иштирокчилари GlobalG.A.P тизимида сертификатлаштириш тартиб-қоидалари билан бир қаторда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фермалар учун стандартлар талаблари билан танишдилар. GlobalG.A.P стандартини жорий этиш ва сертификатлашда амалий кўникмаларни ривожлантириш учун Тошкент вилоятидаги фермер хўжалигида амалий машғулотлар ўтказилди.

Ушбу тренинг GlobalG.A.P тизимида лицензияли хизмат кўрсатувчи провайдер мақомини олиш учун малакавий талаблардан биридир. Тренинг иштирокчилари GlobalG.A.P стандартини жорий этиш ва рағбатлантиришда Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ёрдам берадилар.