“Ўзстандарт” агентлигида “PerkinElmer” компанияси вакиллари иштирокида “Халқаро стандартлар бўйича озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат назорати” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги қошидаги ДСЭНМ ва Ўсимликлар карантин давлат инспекцияси, “Донмаҳсулотлари” МЧЖ, Давлат ветеринария Қўмитаси мутахассислари иштирок этдилар.
Семинарда халқаро стандартларга мувофиқ маҳсулот синовлари учун замонавий синов ускуналаридан фойдаланиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Семинар якуни билан ходимларни замонавий ускуналардан фойдаланиш бўйича келгусида ўқув-амалиёт семинарлари ташкил этилиши келишиб олинди.