Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги” 80-сонли қарорини бажариш мақсадида ваколатли идоралар билан биргаликда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан таҳлил ўтказилди ва кўрсатилган умумий техник регламент амалга киритилгандан сўнг ихтиёрий қўллаш тусига эга бўладиган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар рўйхати тайёрланди.
«Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг тўғрисидаги» умумий техник регламент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 мартдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган ва расмий нашр этилган кундан бошлаб 6 ой муддат тугаганидан кейин амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” Қонунининг 22-моддасига мувофиқ ва “Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 05-759 сонли қарорига асосан, 2016 йил 18 сентябрдан бошлаб юқорида кўрсатилган соҳаларда мажбурий талабларни ўрнатадиган стандартлаштириш бўйича 47 меъёрий ҳужжатлар ихтиёрий қўллаш тусига эга бўлади.
«Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг тўғрисида»ги умумий техник регламент амалга киритилгандан кейин ўрнатилган тартибда ихтиёрий қўллаш тусига эга бўладиган ва мажбурий тусни йўқотадиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар рўйхати билан, бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” – “Техник регламентлар” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.
Ахборот хизмати