“Ўзстандарт” агентлигида Корея кийим кечак синови ва тадқиқот институти (Korea Apparel Testing and Research Institute) президенти жаноб Ҳюнг Гун Парк ва “Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Ж.Шукуров ўртасида халқаро даражадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумки, Корея кийим кечак синови ва тадқиқот институти (КАТРИ) Германия, Америка, Япония, Англия ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ИСО) стандартлари асосида тирикатаж матолардан тортиб то тайёр маҳсулотларнинг синовдан ўтказиш ва сертификатлаш билан шуғулланади.
Самимий ва манфаатли руҳда ташкил қилинган мазкур учрашувда Республика синов сертификатлаш маркази ходимларини кийим кечак ва трикотаж маҳсулотларини синови ва сертификатлаш бўйича малакаларини ошириш, соҳадаги эришилган илмий ютуқларни ўзаро алмашиш ва Республикамизда кийим кечак–трикотаж соҳасини янада ривожлантириш бўйича ўқув семинарларини мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
Ташриф давомида, КАТРИ ўз фаолияти билан билан боғлиқ маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, Стандартлаштириш, мувофиқлигини баҳолаш соҳаларида тажриба алмашиш бўйича англашув Меморандуми имзоланишига эришилди.
Шу билан бир қаторда, жаноб Ҳюнг Гун Парк бошчилигидаги делигация аъзолари Республика синов сертификатлаш марказининг озиқ-овқат, трикотаж лабораторияларининг фаолияти билан ёқиндан танишди.
Учрашув Корея кийим кечак синови ва тадқиқот институти президенти жаноб Ҳюнг Гун Парк “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига дўстона қабул учун миннатдорчилик билдириб, келажакда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.