Жорий йилнинг 24 май куни Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ташаббуси билан вилоят Давлат санитария эпидемиология маркази, вилоят “Давуруғназоратмаркази”, “Ўздавдонинспекцияси” ва вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси билан хамкорликда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси биносида вилоятдаги дон корхоналари ходимлари иштирокида “Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари мавзуси” га семинар бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинарда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахасисилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 31 мартдаги 99-сонли қарори билан тасдиқланган "Дон хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентининг мазмун мохияти ва талабларини тушинтириб ўтилди.
Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар берилди. Семинар бахс ва мунозаралар асосида қизикарли тарзда якунланди