“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режага кўра, навбатдаги сайёр қабул 7 июнда Сирдарё вилоятининг Баёвут туманида ташкил этилди.
Тумандаги Саноат касб-ҳунар коллежида, тадбир аввалида меҳмонлар учун туман ва вилоят тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган қилоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.
Шундан сўнг йиғилиш бошланди. Унда “Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Метрология хизматлар кўрсатиш маркази директори ўринбосари, Ғ. Ғозиев ва Сирдарё вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, ҳамда Сирдарё вилояти Сионов ва сертификатлаштириш марказининг раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек йиғилишга тумандаги таъминотчи корхоналарнинг масъул ходимлари ҳам таклиф этилди.
Сайёр қабул жараёнида асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган юртдошларимиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва уни экспорт қилиш жараёнларида стандарт талаблари, сертификатлаштириш ва метрология тизимларида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг ўрни ва вазифалари билан боғлиқ саволларига жавоблар олдилар.
Ахборот хизмати