“Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг топшириғи асосида, қўшма корхоналарни ташкил этиш ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида 18 май куни Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида “Honeywell” компаниясининг Россиядаги расмий дистрибьюторлари билан биргаликда, Қашқадарё вилояти ҳудудида нефт ва газ соҳасида фаолият юритаётган йирик корхоналар Лукойл Ўзбекистан оперейтинг компани МЧЖ, Enter Engineering Pte Ltd, Erill компанияси, Муборакнефтгаз МЧЖ, Шуртаннефтгаз МЧЖ, Муборак ГКИЗ МЧЖ, Шуртан газ кимё мажмуаси МЧЖ, Gissarneftgaz КК МЧЖ вакиллари ҳамда марказ рахбарияти иштирокида Газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан “Honeywell” компаниясининг Россиядаги расмий дистрибьюторлари «Tandes» компанияси бош директори Корявина Наталья Юриьевна ҳамда газ таҳлили йўналиши бўйича бошқарувчи Рытов Олег Викторовичлар ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Йиғилишда марказ директори У.Амирқулов, метрология бўлими бошлиғи Ж.Таджиев, Лукойл Ўзбекистан оперейтинг компани МЧЖ метрологи Ж.Рўзиқулов, Erill компанияси метрология бўйича бош мутахассиси Х.Шукуров ҳамда Шуртаннефтгаз МЧЖ лаборатория бошлиғи А.Бозоровлар ҳам мазкур масала юзасидан ўз фикр ва таклифларини баён этдилар.
Қўшма корхона ташкил этилса бугунги кунда Республикамизда нефт ва газ соҳаси бўйича долзарб бўлиб турган Газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмалари чет давлатлардан олиб келинмасдан ўзимизда (маҳаллий) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу билан тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга иқтисодий томондан қўлайликлар яратилади, қўшимча ишчи ўринлари очилади ҳамда Республикамиздан четга чиқиб кетадиган валютани тежаб қолинишига эришилади.
Қашқадарё ССМ ДК ва “Honeywell” компанияси Россиядаги расмий дистрибьюторлари ўртасида Газоанализаторларни қиёслаш учун фойдаланиладиган газ аралашмаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан қўшма корхона очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.