Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоялаш мақсадида хавфсизлик талабларини белгиловчи 7 та (мойлар, лифтлар, газда ишлайдиган ускуналар, ветеринария дори воситалари, автомобиль ва авиа ёқилғи, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи ускуналар, гўшт) умумий техник регламентлар, шунингдек, 1 та (газ тўлдириш компрессорлари) махсус регламент қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 39 тага етказилди.

 Европа давлатларига виномаҳсулотларини экспорт қилиш учун
“VI-1 сертификати”ни бериш бўйича синов лабораторияси ва сертификатлаштириш идораси ташкил  этилди.

 Моддий-техник базани ривожлантириш мақсадида 6.7 млрд. сўмлик 212 донаускуна харид қилиниб, 372 тасинов методлари жумладан, 93 тахалқаро методлар ўзлаштирилди.

Натижада, Андижонда  автомобил эҳтиёт қисмларини, Бухорода кимё ва идиш ювиш маҳсулотларини, Сурхондарёда қишлоқ хўжалиги, мева сабзавот ва қуритилган мева маҳсулотлари ҳамда Самарқандда Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодиёт комиссияси (ЕЭК ООН) нинг автомобил маҳсулотларига бўлган
89 та халқаро  стандартлари талаблари асосида синаш имкони яратилди.

Шунингдек, 8 та синов лабораториялари ҳалқаро аккредитациядан ўтказилиб мувофиқликни баҳолаш органлари сони 29 тага (12 та лаборатория, 1 та СИ, 11 та СМТ ва 5 та ПОИ) етказилиб, сертификатларни 89 та давлатда тан олиш имкони яратилди.

Корея, Малайзия, Хитой, Туркия, Россия, Германия, Арманистон, Қозоғистон ва Беларусь давлатларида 168 нафар мутахассислар амалиётўтадилар.

Халқаро ташкилотлардан экспертларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилиб, уларда 50 дан ортиқ мутахассилар иштироки таъминланди.Бунинг натижасида 42 та мутахассиси халқаро эксперт-аудиторлик мақомигаэга бўлдилар(20 та ходим “Ҳалол” стандартлари бўйича SMIC реестрига, 22 ходим ISO 22000 стандарти бўйича EOQ реестрига киритилди, қолган мутахассисларнинг имтиҳон натижалари кутилмоқда).

 Миллий эталонларни ўлчаш натижаларини кузатувчанлигини таъминлаш мақсадида Германиянинг Физика-техникавий институти (РТВ), Туркиянинг Миллий метрология институти (TÜBİTAK UME) билан келишувлар имзоланди.

1287 та корхонадаларда СМТ жорий этилди ва сертификатлаштирилиб, бундай корхоналар сони 6899 тага (экспортёрлар - 578 та) етказилди. 28 та корхонада озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизими - ИСО 22000 стандарти жорий қилинди ва уларнинг сони 135 тага етказилди.

Шу билан бирга, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида жами 141 млрд. 547 млн. 065 минг сўмлик маҳсулот яроқсиз деб топилган. Шундан, импорт маҳсулотлари 108 млрд  967 млн 716 минг сўм (76,6 %)ни ташкил этади.

Яроқсиз деб топилган маҳсулотларнинг импорт қилинган давлатлар Хитой (68 млрд.), Малайзия (12,7 млрд.), Туркия (9,5 млрд.), Россия Федерацияси (3 млрд.) ташкил этди.

   “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўтказилган инспекцион назорат натижаларига кўра 101 та мувофиқликни баҳолаш идоралари аккредитация гувоҳномасининг амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхталиган ҳамда 23 тасининг аккредитация гувоҳномалари бекор қилинган.