Ҳар йили Бутун жаҳонда 20 май метрология куни сифатида кенг нишоллаб келинади. Шу муносабат билан “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Миллий метрология институтининг ташаббуси билан илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ж.Шукуров кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда метрология соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг кўламига алоҳида тўхталиб, конференция иштирокчиларига мавзу юзасидан батавфсил маълумот берди. Шундан сўнг кун тариби юзасидан маърузаларга навбат берилди.
Конференция ўтказиш санаси ҳар йили бутун дунёда халқаро ҳукуматлараро метрология ташкилотлари – Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (МБМВ) ва Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) раҳбарлигида нишонланадиган 20 май Бутун жаҳон метрология кунига мўлжалланган.
Жорий йилда Бутун жаҳон метрология куни “Халқаро ўлчамлар тизимининг доимий эволюцияси” шиори остида нишонланмоқд.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўрнилики, 60 йилга яқин мавжуд бўлган даврда Халқаро ўлчамлар тизими (умумий қабул қилинган белгиси – SI) ўз асослилигини ва турли фаолият соҳаларида қўлланишга яроқлилигини кўрсатиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида асосий ўлчамлар тизими сифатида қўлланади.
SI статик тизим эмас. У ҳамма вақт ривожланади ва такомиллашади. 2018 йил Бутун жаҳон метрология кунининг, Италия миллий метрология институти томонидан таклиф этилган шиорини шакллантиришда SI ривожланишини тавсифлаш учун, сифат жиҳатдан ўзгаришга тайёрлайдиган секин аста узлуксиз миқдор жиҳатдан ўзгариш жараёнини акс эттирадиган “эволюция” тушунчаси танлангани ҳам тасодиф эмас, чунки шу йилнинг ноябр ойида SI асосининг ўзи сифат жиҳатдан шиддатли ўзгариши кутилмоқда. Навбатдаги XXVI-чи Ўлчов ва тарозилар бош конференциясида ўлчамлар тизимининг асосий еттита бирлигидан тўрттасининг қайта таърифлари тасдиқланиши режалаштирилмоқда.
Физик константаларнинг қайдланган қийматларидан фойдаланадиган килограмм, ампер, кельвин ва моль каби муҳим ўлчамларнинг янги таърифлари фундаментал табиат қонунларига асосланади ва нафақат ўлчамлар қайта тикланишини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришга, балки тегишли соҳаларда ўлчашлар аниқлигини оширишга имкон беради. Бундан ташқари, фундаментал физик константаларнинг қайдланган қийматларининг тасдиқланиши SI асосий ўлчамларининг ўта юқори аниқлик даражасида қайта тикланишини децентрализация қилишга имкон беради. Хусусан, масалан, масса ўлчами килограмм нафақат Париж яқинидаги Севрда жойлашган МБМВда, балки тегишли техник имкониятлар мавжудлигида дунёнинг исталган нуқтасида ўта юқори аниқлик даражаси билан қайта тикланиши мумкин.
Мунтазам равишда майнинг учинчи декадасида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан илмий амалий метрология конференцияси ўтказилиши аллақачон анъанага айланган. Метрология ва метрологик фаолиятнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишга бағишланган бундай конференциялар 2002 йилдан буён икки йилда бир марта даврийлик билан ўтказилиб, доимо Ўзбекистон ва яқин хориж мамлакатлари мутахассисларининг эътиборини тортади.
Конференция иштирокчилари “Ўзстандарт” агентлиги ва таркибий бўлинмалари етакчи метролог-мутахассисларининг маърузалари бўйича мамлакатимизда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишларнинг ҳолати ва шу фаолиятни ривожлантириш асосий йўналишлари билан танишиб, метрология соҳасидаги янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
“Метрология – 2018” конференцияда Тошкент Давлат Техник Университет ҳамда Андижон Давлат Университети, Мудофаа вазирлиги ва Тошкент кимё-технология институти, Давархитекқурилиш ва Навоий машинасозлик заводи, “UNICON.UZ” ДУК ва “Пахта илмий маркази”нинг мутахассислари ҳам ўз маърузаларини тақдим этадилар.
Эътиборли томони шундаки, “Метрология – 2018” конференция иштирокчилари “Ўзстандарт” агентлиги мажлислар залининг фойесида “ЎзММИ” ДКда қўлланиладиган ўлчаш техникасининг янги намуналари кўргазмаси билан ҳам танишдилар.