9 июнда Аккредитация бўйича халқаро форум (International Accreditation Forum, IAF) бош ассамблеяси ва лабораторияларни аккредитациялаш бўйича халқаро хамкорлик (International Laboratory Accreditation Cooperation, ILAC) томонидан ташкил этилган Бутун жахон аккредитация куни нишонланади.

Маълумот учун Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) ва Лабаораторияларни аккредитациялаш бўйича халқаро хамкорлик (ILAC) ташкилотлари сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациялаш бўйича ташкилот хисобланадилар. 2007 йилда октябрда ILAC ва IAF Бош ассамблеяси қўшма резолюцияси билан Австралия, Сидней шахрида хар йили Бутун жахон аккредитация кунини нишонлаш тасдиқланди. Биринчи тадбир 2008 йилда бўлиб ўтди. 

Хар йили Бутун жахон аккредитация кунига аккредитация билан боғлиқ мавзу берилади.  Бу йилги Халқаро аккредитация куни - Аккредитация: жамият манфаатларини қўллаб-қувватлаш глобал воситаси шиори остида ўтади.

ILAC ва IAF рахбарларининг байрам табрикномасида Миллий ва махаллий хукумат регуляторлари – Бутун жахон аккредитация куни 2016 йил учун мавзу ва давлат секторида барча сохаларда давлат манфаатларини таъминлаш учун глобал восита сифатида аккредитацияга бағишланган. Стандартлар мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация бозорларни яхшироқ тартибга солиш, атроф мухитни мухофаза қилиш, жамоат хавфсизлиги, фирибгарликни олдини олиш, адолатли ва самарали фаолият юритишни таъминлаш ва давлат фаолиятида давлат ишончини таъминлаш мақсадида давлат сиёсатини белгилашда фойдаланиш мумкин бўлган бозорга асосланган асбоблар бор.

 Ўзбекистон Республикаси ўзининг Миллий аккредитация тизимига эга, уни бу соҳани халқаро талаблар ва қоидаларга мувофиқ ривожлантирмоқда ва такомиллаштирмоқда. Хозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитацияланган Давлатимизда мувофиқликни баҳолаш соҳасида:

  •          128 та маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органлари;
  •          27 та сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш органлари;
  •          450 та синов лабораториялари;
  •          41 та юкларни ортиш ва туширишдан олдин ўтказиладиган инспекция фаолиятини амалга оширувчи инспекция органлари;
  •          4 та ходимларни сертификатлаштириш органлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаснинг Миллий аккредитация тизими ходимларини табриклаймиз. Соғлик, яхши кайфият ва Ватанимизни гуллаб яшнаши мақсадида бизнинг амалга ошираётган қўшма фаолиятимизда муваффақиятлар тилаймиз. 

Ахборот хизмати