Маълумки, спорт ҳар бир мамлакатни дунё миқёсида тезда танилишига ёрдам беради. Республикамизда айнан спортга берилаётган эътиборнинг натижасида юзлаб иқтидорли ёшларимиз жаҳон миқёсида ўтказилиб келинаётган мусобақаларда совринли ўринлага муносиб топилмоқда.
Албатта, бундай мувоффоқиятларнинг туб замирида эса эътибор ва ғамхўрлик ётади. Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан вилоят ёшларининг спортнинг турли йўналишларида мунтазам шуғулланишлари ва халқаро мусобақаларга тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази вилоят ТАЕКВАНДО федерацияси билан ҳамкорликда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакиллантириш ва турли мусобақаларга ҳомийлик ёрдамини кўрсатиб келмоқда.
Яқинда вилоят миқёсида ташкил этилган ТАЕКВАНДО мусобақасида ўнлаб иқтидорли ёшлар қатнашиб совринли ютуқларни қўлга киритдилар.
Албатта, келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишларига қаратилган бундай сайи ҳаракатлар эртага ўзининг ижобий мевасини беради.