“Ҳикматнинг эгаси бор, лекин сўзларнинг асл эгаси йўқ. Сўзлар халқники, сочма тарзда бўлади. Уни маъно дурларига қараб, бир-бири билан боғлаб гапларни ҳосил қиламиз ва натижада гапнинг мазмунига мувофиқ муайян бир фикр пайдо бўлади.
Сўзлар истифода этилмаса, истеъмолда бўлмаса, улар мисоли ўликдир. Ўрнида қўллай олсагина, у тирилиб тирик қалбларни тириклик суви билан қондиради”.
“Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида ташкил этилган навбатдаги маънавият соатининг мавзуси айнан юқоридаги мавзуларнинг моҳиятига қаратилди.
Маънавий учрашувга Халқаро “Антик Дунё” ва “Турон фанлар академияси”нинг академиги Раҳимбой Жуманиёзов таклиф этилди.
Қизиқарли ва жонли тарзда ўтган учрашувда Р.Жуманиёзов йиғилганларга сўзнинг қудратидан тўғри фойдаланиш, нотиқлик санъати, одоб-ахлоқ, муомила маданияти, камтаринлик, самимийлик сифатлари ҳақида ўзининг ҳаётий кузатишларидан келиб чиқиб, муносабат билдирди.
Маънавият соатида юртимизда кечаётган ислоҳотларга муносабат, ёшларимизнинг эртанги кунлари учун яратиб берилаётган имкониятлар ва ҳар бир инсон қайси соҳада меҳнат қилмасин, жонкуярлик ва фидоийлик билан юрт ва миллат тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоғи лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида ходимлар ўзлари учун қизиқ бўлган саволлари билан иштирок этдилар.