“Ўзстандарт” агентлигининг 31.05.2016 йилдаги 05-763 сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти O’z DSt 16.11:2016 “Мувофиқликни баҳолаш. Турли хилдаги инспекция ўтказувчи идораларини ишлашига талаблар” қабул қилинди. Стандарт ISO/IEC 17020:2012 модификацияланган халқаро стандарт ҳисобланади ва 2017 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.
Киритилаётган стандарт, барча турдаги инспекция органлари ваколатлигига (A, B, C), шунингдек барча босқичларда (лойиҳалаштириш, турини текшириш, бошланғич инспекция, фойдаланиш жараёнида инспекция ўтказиш ёки инспекцион назорат) уларнинг инспекцион фаолиятини бетарафлиги ва кетма-кетлигига талабларни ўрнатади.
Ушбу стандартни харид қилиш масалалари бўйича “Ўзстандарт” агентлигининг “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Фаробий кўч., 333А, тел: 227-16-61, 249-35-48, e-mail: infocenter@standart.uz.
Ахборот хизмати